Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аёллар жинояти - жамият ҳалокати
2023-02-11 16:57:53 293
Бағдод тумани ички ишлар бўлими, туман оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда "Аёллар жинояти - жамият ҳалокати" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Гулистон шаҳарчасида жойлашган Маданият марказида ўтказилган давра суҳбатида туман ички ишлар бўлими жамоат жавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор Марғубахон Маматованинг маърузаси тингланди.
Давра суҳбати давомида ҳамкор ташкилотлар вакиллари мавзу юзасидан ўз таклифларини бердилар.
Тадбирда, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин- қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Тўлқиной Тожиева иштирок этди.
Тадбир дамомида маданият бўлими ижодий жамоаси томонидан концерт дастури намойиш қилинди. Шунингдек, эхтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган ва ҳозирда пробация ҳисобида турган, бадиий ижодга қизиқувчи аёлларнинг ижодий чиқишлари кузатилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.