Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Агробанк”нинг туман филиали биносига қуёш панеллари ўрнатилгач, бир ойда 3 млн. сўм маблағ иқтисод қилинди
2023-02-13 17:41:53 281
Бағдод туманида мавжуд корхона-ташкилотлар маъмурий биноларини муқобил энергияга ўтказиш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар кутилганидек самара беришни бошлади. Чунончи, “Агробанк” АТБнинг туман филиали биноси том қисмига ўтган йилнинг декабрь ойида “SOLAR NATURE” масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қуввати 60 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди.
Номинал қуввати 535 Вт бўлган 114 дона монокристалли қуёш панели ва 24 та инверторлардан иборат мазкур станция йилига 22 минг кВт электр энергия ишлаб чиқаради. Эътиборлиси, бунинг натижасида қарийб 70 фоиз электр энергияси истеъмолини тежашга эришилади.
Филиал бошқарувчиси ўринбосари Улуғбек Исломовнинг маълум қилишича, авваллари бинода электр истеъмоли учун ҳар ойда 5 млн. сўм атрофида тўлов амалга оширилган бўлса, қуёш панеллари ўрнатилиши ҳисобига ойлик сарф-харажат 3 млн. сўмга қисқарган.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.