Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ерости табиий газ қувурларида юзага келган носозлик бартараф этилиб, таъминот қайта тикланди

×

 2023-02-13 17:43:17    262

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани марказида мавжуд ерости табиий газ қувурларида носозлик юзага келгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда ёйинлангач, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиалининг “Бағдодтумангаз” бўлими томонидан тезкор чоралар белгиланди. Бунинг учун, аввало, Исломобод даҳаси, "Муқимий" ва "Иттифоқ" маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳудудида яшовчи 1 минг 700 дан зиёд аҳоли хонадонлари ва бир қанча ижтимоий соҳа объектларига табиий газ етказиб берилиши вақтинча тўхтатилди. 

Филиал раҳбари Сардорхон Собировнинг маълум қилишича, кучли эррозия сабаб ерости қувурларининг 50 метрлик қисми яроқсиз ҳолга келиб қолган ва оқибатда газ сизиб чиқиши рўй берган.

- Яроқсиз қувурлар ўрнига зудлик билан янги қувурлар ётқизилиб, носозлик батамом бартараф қилинди, - дея қўшимча қилади С.Собиров.

Ҳозирда табиий газ таъминоти қайта тикланган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.