Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Давлат хизматчиси - ҳалқнинг кўмакчиси
2023-02-15 15:22:38 299
Мамлакатимизда сўнгги йилларда жамиятимиз равнақи учун чуқур ислоҳотлар олиб борилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ушбу ислоҳотлар, айниқса, давлат хизматида ишловчи кадрлар мисолида ҳам кўринади.
Давлат хизматчиси, Президентимиз таъбири билан айтганда, “халқни рози қилиш учун ишлаши лозим” ва “халқни рози қилиш – барча раҳбарларнинг энг устувор вазифаси” бўлиши керак. Бунинг учун, аввало, давлат хизматчилари одил раҳбар бўлиши ва ўзи эгаллаб турган лавозимида халқ манфаатини ҳар нарсадан устун қўядиган, инсонга эътиборли, фидойи, шунингдек, масъулиятни қалбан ҳис этадиган, ҳалоллик билан иш юритиб, мамлакатимизни юксалтириш йўлида фидокорона меҳнат қилишини талаб этади.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 8 августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрь кунги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли Қарори давлат фуқаролик хизматига киритилаётган ўзгартиришларга ёрқин мисоли бўла олади.
“Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорга кўра, давлат хизматчилари фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, фуқаролиги, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи камситилишига олиб келувчи таъсир чоралари ва ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)га йўл қўймаслиги, ҳалол, адолатли ва камтар бўлиши, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, вазмин ва самимий муносабатни намойиш қилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
Юқоридаги норма қоидалари, албатта, халққа кўмакчи бўлиш йўлида ташланган катта қадамлардан бири бўлиши ва биз – давлат хизматчилари аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларнинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга ошириш учун аниқ чоралар кўришни ўз олдимизга энг муҳим ва устувор вазифа, деб ҳисоблашимиз лозим.
Абдуназар САЛИМОВ,
Бағдод тумани “Обод юрт” МФЙ
ҳоким ёрдамчиси.