Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Чўлюнусда электр таъминоти яхшиланади
2023-02-20 17:50:59 275
Бағдод туманининг "Чўлюнус" маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Орзу кўчасида электр таъминотини яхшилашга қаратилган амалий ишлар бошланди. Аввалроқ, ҳудуд аҳолиси туман ҳокимининг қабулида бўлиб, мавжуд муаммоларни бартараф этишда ёрдам сўраган эдилар.
- Туманимиз ҳокими Юсуфжон Хусаиновнинг топшириқлари асосида, Чўлюнусда электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича иш бошладик, - дейди электр таъминоти корхонаси бошлиғи Давлатжон Собиров. - Фуқаролар мурожаатига асосан, ҳомийлик маблағлари ҳисобига, 160 кВА ли битта трансформатор ўрнатилади. Бундан ташқари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 10 дона темир-бетон таянчлар, корхонамиз ҳисобидан эса трауслар ўрнатиш ва тармоқ тортиш кўзда тутилган.
Д.Собировга кўра, режадаги ишлар тўлиқ якунлангач, 200 дан зиёд хўжаликда таъминот яхшиланади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.