Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш” борасидаги ишлар давом этмоқда

×

 2023-02-24 18:29:56    292

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани прокуратураси ташаббуси билан туманнинг 2-сектори ҳудудидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар, хорижий давлатлардан қайтган меҳнат мигрантлари ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлар ярмаркаси” ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида 2-сектор таркибидаги 16 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 320 нафардан ортиқ фуқаролар таклиф этилиб, 107 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 345 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Тадбир давомида, 17 нафар фуқароларга ишга жойлаштириш учун йўлланма берилди ва 5 нафар хотин-қизлар ўқитиш бўйича курсларга ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларига таклиф қилинди. Шунингдек, “Аёллар дафтари”да турувчи 2 нафар фуқарога тикувчилик машинаси топширилди. Эътиборлиси, 2 нафар фуқаро шу жойнинг ўзида туман халқ таълим бўлими тасаруфидаги 35- ҳамда 48-сонли умумий ўрта таълим мактабларига ишга жойлаштирилди, 75 нафар фуқарога меҳнат қонунчилиги ва бошқа масалаларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 5 нафар хотин-қизлар тикувчилик йўналишидаги ўқув курсларига жалб этилди.

Таъкидлаш лозимки, туман прокурори раҳбарлик қилувчи 2-сектор ҳудудини “Ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш” борасидаги ишлар давом этмоқда.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.