Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда кам сонли этник жамоа вакиллари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкилланиб, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ID-карталар берилди
2023-02-25 15:48:02 271
Бағдод туманининг "Дўрманча" маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Қайрағоч кўчасида истиқомат қилувчи кам сонли этник жамоа вакиллари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкилланди.
Кўрик давомида, 62 нафар шахс иштирок этган бўлса (шундан, аёллар - 47 нафар, вояга етмаганлар - 11 нафар), уларнинг 42 нафарида турли касалликлар аниқланди.
- Тиббий кўрикда лор, хирург, эндокринолог, уролог, генеколог, гастроэнтролог, невропатолог каби мутахассис-шифокорлар томонидан тиббий маслаҳатлар берилди. Касаллик аниқланган беморларда УЗИ текшируви ўтказилди ҳамда лаборатор таҳлиллар олинди. Пациентларни стационар ва амбулатор даволаш чоралари белгиланди, - дейди "Кўчкак" оилавий шифокорлик пункти мудири Дилмурод Валиев.
Шу куни, фуқаролиги бўлмаган 13 нафар шахсга ID-карталари ҳам топширилди. Туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов шахс гувоҳномаларини топширар экан, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий рўйхатга олинишдек юксак шараф билан самимий қутлади.
Туман ички ишлар бўлимининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси бошлиғи, майор Назиржон Холиқовнинг маълум қилишича, ҳудудда яшовчи яна 30 нафар ёшлар учун ID-карталарни расмийлаштириш ишлари давом этмоқда.
- Қанча йиллардан бери фарзандларимга гувоҳнома ололмай, сарсон-овора эдим, - дея ўз қувончини изҳор қилди Мастура опа Юлғунова. - Мана, бугун шу муаммомиз ҳал бўлди. Бунинг учун шахсан Президентга раҳмат айтаман!
Эътиборлиси, ID-карталарни расмийлаштириш тўловлари "Ёшлар жамғармаси" маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.