Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қароқчитолликлар оммавий ҳашарда қатнашди
2023-03-03 17:37:25 243
Бағдод туманининг "Қароқчитол" маҳалла фуқаролар йиғинида уйғониш ва янгиланиш фасли олдидан оммавий ҳашар ўтказилди. "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ташшабуси билан ташкилланган ҳашарда 300 дан зиёд фуқаро қатнашиб, фидойилик кўрсатди.
- Ҳашар давомида умумий ҳисобда 1,5 минг туп мевали ва манзарали дарахтлар экилиб, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда муносиб ҳисса қўшилди, - дейди МФЙ раиси Иззатулло Тошпўлатов. - Бундан ташқари, маҳалла ҳудудидан ўтувчи 3 км. узунликдаги ариқ ва зовурлар тозаланди. Бунинг учун 2 та махсус техника жалб этилди. Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга ва ногиронлиги бўлган фуқароларга мурувват ёрдамлари кўрсатилди.
Оммавий ҳашар якунида маҳалла гузарида тушлик ташкилланиб, жонлиқ сўйилди ва марҳумлар ҳаққига дуои фотиҳа қилинди.
Жамоат тўпланганидан фойдаланиб, бугунгидек ободонлаштириш ишларини аҳоли хонадонларида ҳам кенг кўламда давом эттириш, тўй ва дафн маросимларини ихчамлаштириш, жиноятчилик, эрта никоҳ ва ажримларнинг олдини олиш бўйича фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.