Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Коррупцияга қарши курашиш – тараққиёт кафолати
2023-03-06 17:28:49 269
Бағдод тумани Ички ишлар бўлими ходимлари учун "Коррупцияга қарши курашиш – тараққиёт кафолати" мавзусида "Маърифат соати" бўлиб ўтди. Унда тумандаги ихтисослаштирилган мактаб директорининг маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари Муҳаммадюсуф Юлдашбоев маърузачи сифатида иштирок этди.
Ҳалоллик – инсонийлик белгиси. Азалдан халқимиз ҳалоллик, поклик каби фазилатларга алоҳида эътибор бериб, бу хислатларга инсон умрининг хотиржам, осойишта ва фаровон ўтишига кафолат сифатида қараб келган. Шу билан бирга, бундай юксак инсоний фазилатлар кишилар маънавиятини шакллантиришда асосий омил, дея эътироф этилган.
Коррупцияни йўқ қилиш учун, авваламбор, давлатнинг иқтисодиётга кераксиз аралашувини камайтиришга, давлат муассасаларида ишчилар сонини оптималлаштиришга йўналтирилган босқичма-босқич чора-тадбирларни ўз ичига олган стратегияни ишлаб чиқиш керак, бу эса кейинчалик ушбу ташкилотларда иш ҳақининг ошишига олиб келади.
Тўғри, ҳаётда турли ҳолатлар ва ҳаракатларга дуч келамиз. Баъзида кўз ўнгимизда қонунлар бузилади, инсон ҳуқуқи, қадр-қиммати поймол этилади. Бундай вазиятларда чорасизликдан одамнинг боши гангиб қолади. Лекин, унутмайлик, халқимизда “Касални даволагандан кўра унинг олдини олган афзал” деган нақл мавжуд.
Жамиятимиздаги ҳар қандай жараёнга лоқайд муносабатда бўлмаслик барчамизнинг устувор бурчимиздир. Коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашишни биз, энг аввало, ўзимиздан бошлашимиз даркор. Бунинг учун эса шахснинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти етарли даражада шаклланган бўлмоғи мақсадга мувофиқдир.