Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Навбат – Чуваланчига: маҳалла ички йўлларининг 1 километрига асфальт ётқизилмоқда

×

 2023-03-17 17:37:16    305

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори миллионлаб ватандошни қийнаб келаётган оғриқли муаммоларга ечим бўлаётир. Чунончи, мазкур қарор Бағдод туманининг олис қишлоқ ва маҳаллаларида давом этаётган ўзгаришларга, янгиланишларга туртки берди. Халқ розилиги ва фаровон турмуши учун олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари кеча Мурувватда, бугун Чуваланчида; эртага яна бошқа манзилга кўчиб, кўнгилларни миннатдорлик туйғусига буркамоқда.

“Чуваланчи” маҳалла фуқаролар йиғинида жами 18 километр узунликда ички йўллар мавжуд бўлса, унинг 13,5 километри асфальт қопламали эди, холос. Туман ҳокимлиги ҳамда 3-сектор раҳбарининг ёрдами билан 4,5 километрли тошли-тупроқли йўлларга ўтган йилда шағал ётқизилди. Президент қарорига мувофиқ, ана шу йўлларнинг 1 километрлик қисмини асфальтлаш ишлари бошланди.

Аҳиллик, ҳамжиҳатлик ва бугунги ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси билан яшаётган маҳалладошлар янада узоқроқ марраларни забт этишга муносиб.

Туман Ободонлаштириш бошқармасининг ички йўллар бўйича муҳандиси Собитали Жабборовнинг маълум қилишича, давлатимиз раҳбарининг 408-сонли қарорига мувофиқ, 23 та маҳаллада жами 39,61 километр ички йўллар асфальтланиши белгиланган. Бунинг учун 17 млрд. 825 млн. сўм маблағ ажратилган. Ҳозирга қадар 26,6 километр ички йўлларда шағал ётқизиш ишлари бажарилган бўлса, “Хўжақишлоқ” ва “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида 3 километр йўл асфальтланиб, фойдаланишга топширилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.