Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"ОНАЛАР - ЯШИЛ МАКОН САРИ"

×

 2023-03-27 16:47:05    190

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидаги маҳаллаларда томорқадан унумли фойдаланиш, хонадон учун бирламчи зарур сабзавотлар, кўча ва хонадонларга эса гул ва райҳон экиш бўйича оммавий тадбирлар бошланди. 

"Қўштегирмон" маҳалла фуқаролар йиғинининг Узун кўчасида яшовчи 95 ёшли Қурбоной момонинг ижобатли дуолари билан дебоча олган эзгу саъй-ҳаракат маҳалла аёлларини бир мақсад йўлида бирлаштирди.

Туманнинг "Пахтаобод" маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Шоирахон Аҳмедова хонадонида томорқадан унумли фойдаланиш мақсадида "ОНАЛАР - ЯШИЛ МАКОН САРИ" шиори остида амалий тадбир давом этди. Мўъжазгина иссиқхонага экилган помидор, бодринг, қалампир кўчатларини парваришлаш бўйича тажриба алмашилди. 

Оммавий тадбирларда катнашган фаол хотин-қизлар, уй бекаларига гул кўчатларини экиш ва парваришлаш, уларнинг сотувини йўлга қўйиш орқали моддий манфаатдорликка эришиш борасида фойдали тавсиялар берилди. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.