Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мурожаатга муносабат: Конизарда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича бошланиб, маълум муддат тўхтаб қолган ишлар яна давом этмоқда
2023-03-28 15:41:09 240
Кеча хабар берганимиздек, Бағдод туманининг “Конизар” маҳалла фуқаролар йиғинида “ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича бошланган ишлар охирига етказилмасдан, ўз ҳолига ташлаб қўйилгани” билдирилиб, аҳоли вакиллари туман ҳокими номига мурожаат йўллашган эди.
Мазкур мурожаат туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ўрганилди ва ҳолатга аниқлик киритилиб, қурилиш ишларининг тўхтаб қолгани юзасидан Фарғона вилояти ҳокимлиги “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати” ДУК техник назоратчиси Б.Алижоновга тезкор маълумот юборилган эди. Эътиборлиси, бугун "Конизар" маҳалласида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ ишлар яна давом этмоқда.
Лойиҳага кўра, мавжуд 1 дона тик артезиан қудуғини реконструкция қилиш, 1 дона сув минораси, 1 дона трансформатор ва 1 дона сув насоси ўрнатиш ҳамда ҳимоя ҳудудини қуриш белгиланган. Бунинг учун 340,3 млн. сўм маблағ ажратилган. “Водий мега марварид” масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳозирга қадар ҳудудда 256 млн. сўмлик иш бажарилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.