Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фарғонада “Саломатлик сайли” бошланди
2023-03-31 15:38:12 271
Республика бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан “Саломатлик сайллари” ойлиги тадбирлари ўтказилмоқда.
Илк тадбир Фарғона вилояти, Бағдод тумани “Гулистон” маҳалласида бўлиб ўтди. “Саломатлик сайллари“ республикадаги ихтисослаштирилган марказларининг етакчи мутахассислари ва вилоят тиббиёт муассасаларининг шифокорлари ҳамкорлигида ўтказилди. Унда минг нафардан ортиқ аҳоли иштирок этиб, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрикдан ўтган 268 нафарига амбулатор, 53 нафарига стационар ёрдам, 27 нафарига турли йўналишдаги жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилди.
Маҳаллада шу куни дошқозонда сумалак, баҳорий неъматлар пиширилди. Ёш ижрочилар, фолклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари томонидан халқона куй-қўшиқлар, ўлан-лапарлар айтилди. Турли тадбирлар ташкилланди.
“Саломатлик сайллари” жойларда давом этмоқда.