Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади
2023-03-31 15:57:34 272
Ўзбекистон Республикасида аҳолининг, айниқса ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, ижтимоий адолат тамойилларидан келиб чиқиб моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, турмуш даражасини оширишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга «Инсон қадри учун» тамойили асосида ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаровонлигини янада ошириш ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларининг самарадорлигини қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келмоқда.
2022 йил 26 октябр куни ЎРҚ-795-сон билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунига Пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.
Қонунда I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади деб кўрсатилди.
I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ушбу Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ушбу Қонун фуқароларнинг пенсия таъминоти соҳасидаги қонунчиликни амалиётда қўллашда юзага келаётган турли хил ёндашувларнинг олдини олишга ва коррупцияни юзага келтирувчи ҳолатларга барҳам беришга, ижтимоий адолат тамойилидан келиб чиқиб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг даромадларини оширишга, уларнинг меҳнатини муносиб баҳолашга, шунингдек пенсия миқдорини кўпайтиришга хизмат қилади.
Х. ҲАЙДАРОВ,
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Бағдод тумани бўлими бошлиғи ўринбосари.