Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қарийб 250 йиллик тарихга эга бўлган йўлга илк марта асфальт ётқизилмоқда
2023-04-05 17:24:16 258
Ёқубжон ота Мўйдинов қўшни Учкўприк туманида яшайди ва у ҳозирда 70 ёшда, аммо ғайрат-шижоати ёшларникидан қолишмайди. Отахон ҳамкасблари билан шу кунларда Бағдод туманининг турли манзилларида ички йўлларга асфальт ётқизиш билан банд. Кеча – Ирғолида, бугун “Қаҳат” маҳалла фуқаролар йиғинида.
Қаҳатликлар ўтган йили “Ташаббусли бюджет” порталига ички йўлларни асфальтлаш лойиҳасини киритишган ва якунда ушбу таклиф етарли миқдорда овоз тўплаган эди. Ой-куни бугун экан – Карвон кўчасида 750, Чилангар, Қардошлар, Чорвадорлар ва Сўлим номли кўчаларнинг ҳар бирида эса 600 метрдан ички йўллар текис-равон бўлмоқда. Бунинг учун 1,1 млрд. сўм маблағ йўналтирилган.
Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдулмуҳаммад Юсуповнинг маълум қилишича, Карвон кўчасининг тарихи 250-300 йилга бориб тақалади – Қаҳат қишлоғи ҳудуди айни шу кўчадан кенгая борган. Яқин депарадаги манзилларни Қўқон шаҳри билан боғлаган бу йўлда кунда-кунора савдо карвонлари кўриниш берган. Ўшандан буён қанча замонлар ўтди, аммо шағал-у тупроқдан бошқасини кўрмади, бу кўча. Мана, “Ташаббусли бюджет” самараси ўлароқ, Карвон ва унга туташ кўчаларнинг барига асфальт тўшаляпти. Табиийки, бундан маҳаллий аҳоли жуда хурсанд.
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Авазбек Имомов аҳолининг ўзаро ҳамжиҳатли эканини айтиб, "Ташаббусли бюджет"нинг жорий йилги 1-мавсумида ҳам яна бир лойиҳа билан қатнашилаётганини таъкидлади. Маълум бўлишича, маҳаллада бирламчи тиббиёт муассасаси мавжуд эмас ва қаҳатликлар ушбу муаммони "Ташаббусли бюджет" орқали ҳал қилишмоқчи.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.