Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 110 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Чуваланчи маҳалласида ифторлик дастурхони ёзилди

×

 2023-04-05 17:26:02    239

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг 2023 йил 21 март куни қабул қилинган “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори инсон қадрини улуғлашдек эзгу мақсадни ўзида мужассам этгани билан ҳам аҳамиятлидир. Қарорда Рамазон ойини миллий анъана ҳамда қадриятларга мос ва муносиб тарзда ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.  

Қарорда белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида Бағдод туманидаги ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд аҳоли вакиллари, ногиронлиги бўлган, бетоб кишилар ва нуронийлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди кўмагида ўтказилган ана шундай ифторлик тадбири Чуваланчи маҳалласида яшовчи рўзадорлар учун ҳам ташкилланди. 

Тўкин дастурхон атрофида йиғилганлар Ватанимизга тинчлик, жойларда амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга бардавомлик, ҳар бир хонадонга файзу барокат тилаб, дуолар қилдилар. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.