Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 62 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур

×

 2023-04-05 18:23:16    206

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод тумани “Марказий” ўйингоҳида “Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур” шиори остида спортнинг кураш ва белбоғли кураш турлари бўйича мусобақа ўтказилди. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят прокуратураси ташаббуси билан ташкилланган мазкур мусобақада маҳаллаларда истиқомад қилувчи 100 нафарга яқин ҳаваскор курашчилар қатнашди. 

Эркаклар кураш бўйича 60, 66, 73 ва +73, белбоғли кураш бўйича эса 66, 81 ва +81 кг вазн тоифаларида гиламга кўтарилган бўлсалар, аёллар 57 ва 70 кг вазн тоифасида кураш баҳсларида, 58 кг вазн тоифасида белбоғли кураш баҳсларида ғолиблик учун бел олишди.

Муросасиз кечган мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга туман ҳокимлиги ҳамда туман прокуратураси томонидан тегишли дипломлар, медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида туман прокурори Акмалжон Ҳасанов иштирок этди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.