Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағларининг 1-мавсум ғолиблари тўғрисида маълумот

×

 2023-04-11 16:00:52    290

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли қарорига асосан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентимизнинг 2021 йил 12 апрелдаги ПҚ 5072-сонли қарорлари ижроси бўйича 2023 йилдан Давлат бюджети параметрларида бюджетнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш мақсадида Бағдод тумани маҳаллий бюджетларида 1-босқичда 6 млрд 521.0 млн. сўм ва йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларининг 30 фоизи, яъни 441.0 млн. сўм,
2022 йил ғолиб лойиҳалардан иқтисод қилинган 37.9 млн. сўм ва 464,8 млн. сўм; 2023 йил бошига қолдиқ жами бўлиб 7 млрд. 464.7 млн. сўм маблағ жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га ўтказилди.

Бағдод тумани “Очиқ бюджет” ахборот порталига 227 млрд. 679,4 млн. сўмлик 213 та лойиҳа таклифи келиб тушди. Таклифларни кўриб чиқиш жараёнида 49 млрд. 396,5 млн. сўмлик 49 та таклиф белгиланган мезонларга мос келмагани сабабли ишчи гуруҳ томонидан рад қилинган бўлса, 178 млрд. 282,9 млн. сўмлик 164 та таклиф белгиланган тартибда кўриб чиқилиб кейинги босқичга, яъни овоз бериш жараёнига ўтказилди.

“Очиқ бюджет” ахборот порталида 164 та лойиҳа учун овоз бериш якунларига кўра жами 227 227 нафар фуқаро овоз бериш жараёнида иштирок этди ва якунда қиймати 7 млрд. 100,0 млн. сўм бўлган 6 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Улар:

1. Бозоров Валижон томонидан Боғдод тумани “Матқулобод” МФЙнинг Гулобод, Замон, Заргар, Мавороуннаҳр, Омадлилар ва Ўрда кўчалари ички йўлларига 2.7 км. асфальт қопламаси ётқизиш учун киритилган 1 млрд. 200,0 млн. сўмлик лойиҳа
15328 та овоз билан;

2. Носиржон Ибрагимов томонидан “Ирғоли” МФЙга карашли Дорулбулоқ, Каттайўл, Ширинсув кўчалари ички йўлларига 3,2 км. асфальт ётқизиш ишлари учун киритилган 1 млрд. 200,0 млн. сўмлик лойиҳа 14540 та овоз билан;

3. Аҳмедов Ахроржон томонидан “Ултарма” МФЙ Ултарма қишлоғи Чекбозор, Гузар ва Қўрғонча кўчалари ички йўлларига 2,7 км. асфальт қопламаси ётқизиш учун киритилган 1 млрд. 200,0 млн. сўмлик лойиҳа 14525 та овоз билан;

4. Юсупов Маъруфжон томонидан “Самарқанд” МФЙга қарашли Бегвачча, Барҳаёт, Истиқбол ва Чароғон кўчалари ички йўлларига 2.7 км. асфальт қопламаси ётқизиш учун киритилган 1 млрд. 200,0 млн. сўмлик лойиҳа 14485 та овоз билан;

5. Қудратжон Муртазоев томонидан “Ултарма” МФЙ Жар қишлоғи ички йўлларига 3 км. асфальт қопламаси ётқизиш учун киритилган 1 млрд. 200,0 млн. сўмлик лойиҳа 14320 та овоз билан;

 6. Абдусаминов Баҳромжон томонидан Бағдод тумани 3-умумтаълим мактабининг барча хоналарини замон талаби асосида қайтадан жихозлаш, синф хоналарига замонавий доскалар ва компьютерлар сотиб олиш учун киритилган 1 млрд. 100,0 млн. сўмлик лойиҳа 14251 та овоз билан ғолиб деб топилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-117-сонли “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йилда ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида туман бўйича ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 25 та лойиҳани амалга ошириш учун Республика бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча 29 млрд. 674,6 млн. сўм маблағ ажратилди.

Шунга кўра,

7. Низомов Саидолим томонидан “Қўғоли” МФЙга қарашли Болғоли қишлоғи маҳалла гузарини капитал таъмирлаш учун киритилган 1 млрд. 200,0 млн. сўмлик лойиҳа 13419 та овоз билан;

8. Салимов Абдуназар томонидан “Обод юрт” МФЙнинг Истиқлол, Тинчлик, Навбаҳор, Мустақиллик кўчаларига 4 та 160 кв КТПм трансформатор ўрнатиш, 4 км. янги линия тортиш, 250 та симёғоч ва 200 та кўча чироқлари ўрнатиш учун киритилган 1 млрд. 200,0 млн. сўмлик лойиҳа 12589 та овоз билан;

9. Абдурахмонов Орзимурод томонидан Бағдод тумани ёшлари учун IT-марказ, ёшлар кутубхонаси, касб-ҳунар маркази, чет тилларни ўқитиш маркази, шахмат тўгараги ташкил этиш учун моддий техника базани шакллантиришга киритилган 1 млрд. 200.0 млн сўмлик лойиҳа 7990 та овоз билан;

10. Хожакбаров Қовулжон томонидан Бағдод тумани ХТБга қарашли 6-умумий ўрта таьлим мактабида сунъий қопламали ёпиқ типдаги футбол майдончаси қуриш ва мактабнинг 200 метр очиқ жойини ташқи девор билан ўраш учун киритган 1 млрд. 200.0 млн. сўмлик лойиҳа 5864 та овоз билан;

11. Мамадалиев Иқболжон томонидан “Муқимий” МФЙда жойлашган КТМП биносини мукаммал таъмирлаш, подвал қисмида канализация тармоғини тубдан янгилаш ва жорий таъмирлаш учун киритилган 1 млрд. 200.0 млн. сўмлик лойиҳа 4490 та овоз билан;

12. Қодирова Гулчеҳра томонидан “Миришкор” МФЙда жойлашган 1953 йилда қурилган “Ҳазиний” оилавий шифокорлик пунктини мукаммал таъмирлаш учун киритилган 1 млрд. 200.0 млн. сўмлик лойиҳа 4364 та овоз билан;

13. Мамасолиев Бекжон томонидан “Қаҳат” МФЙ ҳудудига қишлоқ врачлик пункти қуриш учун киритган 1 млрд. 200.0 млн. сўмлик лойиҳа 4280 та овоз билан;

14. Турсунов Шоҳрух томонидан Қўштегирмон қишлоғидаги 40-сонли мактабни 600 метр олд ва ён қисмини метал панжара ва девор билан ўраш, 439 та катта ва кичик 1174 кв ромлар ва 305 кв эшикларни Акфа ромларга алмаштириш учун киритилган 1 млрд. 200.0 млн. сўмлик лойиҳа 3875 та овоз билан;

15. Холдорова Дилафруз томонидан Ахборот-кутубхона маркази биносини таъмирлаш учун киритилган 1 млрд. 200.0 млн. сўмлик лойиҳа 3554 та овоз билан;

16. Болтабоев Ўткиржон томонидан 36-умумий ўрта таълим мактабининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун киритилган 1 млрд. 200.0 млн. сўмлик лойиҳа 3246 та овоз билан;

17. Улуғбек Эшонқулов томонидан “Бордон” МФЙ ички йулларининг 4 км. қисмига асфальт қоплама ётқизиш учун киритилган 1 млрд. 200.0 млн. сўмлик лойиҳа 2860 та овоз билан;

18. Усмонов Элёржон томонидан “Қоровултепа” МФЙ таркибидаги Кўҳинур, Саховатгўй, Китоб, Абдулла Авлоний, Фирдавс, Хазина, Қизғалдоқ, Гавҳар ва Бешкапа кўчаларида электр таъминотини яхшилаш ишлари учун киритилган 1 млрд. 200.0 млн. сўмлик лойиҳа 2733 та овоз билан;

19. Рахмоналиев Отабек томонидан “Самандарак” МФЙда жойлашган 27-умумтаълим мактабини таъмирлаш ишлари учун киритилган 1 млрд. 200.0 млн. сўмлик лойиҳа 2446 та овоз билан;

20. Охунов Абдуллажон томонидан 53-умумтаълим мактабини таъмирлаш ишлари учун киритилган 1 млрд. 200.0 млн. сўмлик лойиҳа 2289 та овоз билан;

21. Шарипов Билолдин томонидан “Қашқармакай” МФЙ таркибидаги Саодат, Кўклам, Ёнғоқзор кўчаларини асфальтлаш ишлари учун киритилган 1 млрд. 200.0 млн. сўмлик лойиҳа 2083 та овоз билан;

22. Зияев Шерали томонидан “Янгиобод” МФЙ ички кўчаларини асфальтлаштириш ишлари учун киритилган 1 млрд. 200.0 млн. сўмлик лойиҳа 2069 та овоз билан;

23. Мухамов Шерзод томонидан “Қўғоли” МФЙ биносини қайтадан қуриш ишлари учун киритилган 950.0 млн. сўмлик лойиҳа 2017 та овоз билан;

24. Турдимаматов Авазбек томонидан “Амиробод” МФЙ Кўркам, Обод, Озодлик, Сафо, Тинчлик кўчалари электр таъминотини яхшилаш ишлари учун киритилган 1 млрд. 199.6 млн. сўмлик лойиҳа 2015 та овоз билан;

25. Акбаров Рустамжон томонидан “Ирғоли” МФЙ ҳудудидаги Ширинсув, Олмозор, Мулкаобод, Зиёкор кўчаларини асфальтлаш ишлари учун киритилган 1 млрд. 200.0 млн. сўмлик лойиҳа 2015 та овоз билан;

26. Холдаров Охунжон томонидан “Хитой” МФЙ ҳудудидаги Зиёлилар, Янги ҳаёт, Ўрта сарой, Янгиобод кўчаларини асфальтлаш ишлари учун киритилган 1 млрд. 200.0 млн. сўмлик лойиҳа 2009 та овоз билан;

27. Жамолов Муроджон томонидан Бағдод тумани “Чексарой” МФЙ ҳудудига 1000 дона таянч сотиб олиш учун киритилган 1 млрд. 200.0 млн. сўмлик лойиҳа 2007 та овоз билан;

28. Тошпўлатов Иззатилло томонидан “Қароқчитол” МФЙ таркибидаги Баркамол, Муҳташам, Файзли кўчаларини асфальтлаш ишлари учун киритилган 1 млрд. 200.0 млн. сўмлик лойиҳа 2003 та овоз билан;

29. Мирзаолимов Хусанжон томонидан Ёшлар маркази биносини таъмирлаш ишлари учун киритилган 1 млрд. 200.0 млн. сўмлик лойиҳа 2003 та овоз билан;

30. Зоиржон Юсуфжонов томонидан туман марказидаги 20 дона заҳ сув қочириш дренажларига янги 20 дона сув насоси ҳамда 20 та трансформатор сотиб олиш учун киритилган 1 млрд. 200.0 млн. сўмлик лойиҳа 2002 та овоз билан;

31. Сиддиқов Аброржон томонидан “Наврўз” МФЙ таркибидаги Табассум ва Оқчангал кўчаларини асфальтлаш ишлари учун киритилган 1 млрд. 125.0 млн. сўмлик лойиҳа 2001 та овоз билан ғолиб деб топилди.