Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бобуршоҳнинг йўллари текис-равон бўлди
2023-04-13 17:54:49 236
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.
Бағдод туманида мазкур қарор ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Айни кунларда “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинининг Бобуршоҳ кўчасида 1 километр узунликдаги ички йўлларга асфальт ётқизилмоқда. Ҳудудда юз бераётган бундай ўзгаришлардан ёшу қари бирдай хурсанд.
Таъкидлаш керакки, туманда ички йўллар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалий ишлар қизғин давом этмоқда. Президент қарорига асосан, тумандаги маҳаллаларнинг 23 тасида умумий ҳисобда 39,6 километрлик ички йўллар асфальтланиши кўзда тутилган. Бунинг учун 17 млрд. 825 млн. сўм маблағ сарфланади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.