Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда Маданият ва санъат ходимлари куни муносиб нишонланди

×

 2023-04-15 15:13:39    247

PDF yuklash
Chop etish


15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан Бағдод туманида айни соҳа вакиллари учун ифторлик дастурхони ёзилди. Байрам тадбирига соҳада узоқ йиллар самарали фаолият юритган меҳнат фахрийлари ҳамда бугунги кунда фидойилик билан ишлаётган фаоллар таклиф қилинди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий маданиятни янада ривожлантириш, Янги Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш, моддий ва номоддий маданий мерос дурдоналарини асраб-авайлаш ва тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини янада оммалаштириш, ёшларда маданият ва санъатга бўлган қизиқишни оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан, 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни сифатида нишонлана бошланди.

Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда юртимизда, хусусан, Бағдодда ҳам соҳа ривожи йўлида муайян ишлар амалга оширилди. Туманда мавжуд маданият марказлари таъмирланиб, аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.

– Маданият ва санъат ходимларига кўрсатилган эътибордан беҳад миннатдормиз. Биз бундан кейин ҳам халқимиз маънавиятини юксалтириш ҳамда маданий хордиқ чиқаришлари йўлида астойдил ижод қиламиз, – дейди туман Маданият ва туризм бўлими мудири Аҳроржон Хатамов. 

Тадбирда туман ҳокимининг 1-ўринбосари Саиджон Давлатов иштирок этди ва соҳа ходимларини касб байрами билан самимий қутлади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.