Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Хитойдаги ички йўллар асфальтланди
2023-04-15 15:15:00 241
Бағдод туманида қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, "Хитой" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ички йўллар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Маҳаллабай ўрганишлар давомида ички йўлларни таъмирлаш бўйича аҳоли томонидан билдирилган мурожаатга кўра, давлатимиз раҳбарининг "2022-2023 йилларда маҳаллаларда инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори асосида, Янгиобод кўчасининг 1 километр қисми асфальтланди, таъмирталаб ҳолатдаги йўл қисмлари тартибга келтирилди. Бунинг учун 450 млн. сўм маблағ йўналтирилди.
Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасидаги ишлар давом этмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.