Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактабдаги семинар долзарб мавзуларга бағишланди

×

 2023-04-18 17:21:36    224

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактабида "Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш" мавзусида туман семинари ўтказилди.

Семинарда Республика “Маънавият ва маърифат” маркази Бағдод тумани бўлинмаси раҳбари Исломжон Аҳмедов ва туман халқ таълими бўлими маънавий-маърифий ишлар бўйича шўъба раҳбари Элмирахон Исабоева иштирок этди.

Семинар давомида умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ўқувчи ёшлар томонидан тайёрланган кўргазмалар намойиши ҳамда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. Синф раҳбарлари томонидан тайёрланган намунавий тарбиявий соат машғулотлари ҳам иштирокчиларни эътиборсиз қолдирмади.

Семинар якуний таҳлилига кўра, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича бажарилиши лозим вазифалар, дуч келиши мумкин бўлган муаммолар ҳақида мақсадли ишлар кенгашиб олинди ҳамда фаол ташкилотчиларга бўлинма томонидан ташаккурномалар топширилди, - деб хабар бермоқда бўлинма бош мутахассиси Олимжон Хатамов.