Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ислоҳотлар самараси: Бағдоддаги 14 та маҳаллада ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 21,5 млрд. сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди
2023-05-15 15:29:30 226
Бағдод туманидаги 14 та маҳаллада, жумладан, “Қоракўл”, “Чекхитой”, “Мирзаобод”, “Саховат”, “Мурувват”, “Ирғоли”, “Тувадоқ”, “Олчин”, “Юксалиш”, “Иттифоқ”, “Ўзбекистон”, “Истиқлол”, “Ойдинбулоқ” ва “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 21 млрд. 619 млн. 239 минг сўм маблағ йўналтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрь кунги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ҳозирда ушбу манзилларда режаланган ишлар тўлиқ якунланиш арафасида.
“Фарғона сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг туман филиали раҳбари Зафаржон Усмоновнинг таъкидлашича, истеъмолчиларнинг ичимлик сувига бўлган талабни сифатли қондириш, мавжуд муаммоларни босқичма-босқич ҳал этишга қаратилган дастурлар асосида бажарилган ишлар натижасида, аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 72,7 фоиздан 78,9 фоизга (ўсиш кўрсаткичи 6,2 фоиз) етади.
- "Боғишамол", "Бағдод", "Зафаробод", "Обод юрт" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда Дўстлик қишлоғида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ муаммо мавжуд ва уларни ҳам босқичма-босқич ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда, - дейди З.Усмонов.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.