Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
78 нафар эҳтиёжманд аёлларга бир марталик моддий ёрдам пуллари топширилди
2023-05-30 20:10:24 220
Бағдод туманида “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи доирасида белгиланган вазифалар, дафтар рўйхатига киритилган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд (3-тоифа) ҳамда ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар (4-тоифа) сифатида рўйхатга олинган 78 нафар аёлнинг ҳар бирига 1 млн. 320 минг сўмдан (жами 102 млн. 960 минг сўм) бир марталик моддий ёрдам пуллари топширилди.
Шу муносабат билан, ташкилланган навбатдаги учрашувда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳам қатнашди.
Тадбир аввалида сўз олган туман раҳбари, Юртбошимиз бошчилигида мамлакатимизда аёл-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарли қилиш, бандлигини таъминлаш, уларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, турли соҳаларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун яратилаётган шарт-шароитлар хусусида тўхталди.
Тумандаги ишсиз ва ҳимояга муҳтож ҳар бир хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга йўналтириш, томорқадан самарали фойдаланишда кўмаклашиш, кредит ва субсидиялар ажратиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш ишларини ташкил этиб, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишлар изчил давом этиши алоҳида таъкидланди.
Учрашувда, хотин-қизлар вакиллари ҳам сўз олиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда аҳолининг эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож қатламига кўрсатилаётган ана шундай алоҳида эътибор ҳамда ғамхўрликлар учун миннатдорлик билдирдилар.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.