Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда ташкилланган меҳнат ярмаркаси иштирокчиларига 357 та бўш иш ўрни таклиф қилинди
2023-06-06 17:40:46 208
Бағдод тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида ташкилланган навбатдаги бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 107 та бюджет ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари ўзларида мавжуд 357 та бўш иш ўрни билан қатнашди.
Асосан, иш билан банд бўлмаган ёшлар, жазо муддатини ўтаб қайтган ва пробация рўйхатида турувчилар, “Аёллар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар иштирок этган ярмарка давомида 15 нафар фуқаро мавсумий жамоат ишларига жалб қилинди. 5 нафар фуқарони касб-ҳунарга ўргатиш, яна 12 нафарини эса ишга жойлаштириш йўлланмалари берилган бўлса, улардан 4 нафарининг буйруқларини шу ернинг ўзида расмийлаштирилди. Шунингдек, 31 нафар ишсиз фуқарога меҳнатга оид масалалар бўйича маслаҳатлар берилди.
Эътиборлиси, ярмаркада 24 нафар ишсиз хотин-қизларга Камбағалликни қисқартириш ва бандлик жамғармаси ҳисобидан субсидия асосида замонавий тикув машиналари топширилди.
Меҳнат ярмаркаси давомида маҳаллий тадбиркорлар ва ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкилланди.
Тадбирда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов, сектор раҳбарлари ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев иштирок этди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.