Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокимининг навбатдаги қабулида 20 нафар фуқаронинг мурожаати ўрганилди
2023-06-06 17:41:53 212
Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаинов иштирокида, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида, фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказилди.
Туман ҳокимининг ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам қатнашган қабул давомида фуқаролар томонидан турли масалаларда билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича зарур чоралар белгиланди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, кадастр, банк кредитлари, моддий ёрдам, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, деҳқончилик ва тадбиркорлик учун ер ажратиш каби масалаларга оид таклиф ва мурожаатлар билдирилди.
Шу куни қабул давомида 20 нафар жисмоний ва юридик шахс иштирок этиб, улар томонидан билдирилган турли йўналишдаги масалалар ҳар томонлама кўриб чиқилди.
Муаммоларнинг аксариятига қабул чоғида ижобий ечим топилди. Ижроси маълум муддат ва қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Қабул якунида ҳар бир мурожаат таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.