Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокимига навбатдаги ҳарбий унвон топширилди
2023-06-09 18:47:57 196
Бугун, 9 июнь куни Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Хусаиновга "Захирадаги катта лейтенант" ҳарбий унвони тантанали тарзда топширилди.
Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари, полковник Мақсуд Даминов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Б.Курбановнинг буйруғини ўқиб эшиттирди.
"Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида раҳбарлик лавозимларида ишлаб келаётган резерв ва захирадаги офицерлар захирасини шакллантириш, шунингдек ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани учун Юсуфжон Акбаралиевич Хусаиновга "Захирадаги катта лейтенант" ҳарбий унвони берилсин", дейилади вазир буйруғида.
Юсуфжон Хусаинов навбатдаги ҳарбий унвонни қабул қилиб олар экан, халқ ва Армия бир тану бир жон эканини урғулаб, мустақил Ўзбекистон Республикаси учун садоқат билан хизмат қилишини тантанавор тарзда изҳор қилди.
Тадбирда туман Мудофаа бўлими бошлиғи, подполковник Чингизбек Аҳмедов ҳамда ҳокимлик меҳнат жамоаси иштирок этди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.