Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Қаҳат” МФЙда асфальтлаштириш ишлари якунига етди
2023-06-10 17:13:01 203
Давлатимиз раҳбарининг ПҚ-408-сонли қарори ижроси доирасида барча ҳудудларда бўлгани каби Бағдод туманидаги кўплаб манзилларда ҳам ободлик ва бунёдкорлик ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Олис қишлоқлардан тортиб туман марказидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган тадбирлар аҳоли узоғини яқин, оғирини эса енгил қилишга хизмат қилмоқда.
Хусусан, тумандаги "Қаҳат" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1 минг метр ички йўлларни асфальтлаштириш бўйича белгиланган лойиҳа тўлиқ якунига етиб, йўллар обод, кўнгиллар эса шод бўлди.
- Давлатимиз раҳбарининг қарори асосида амалга оширилган ушбу бунёдкорлик ишлари учун 450 млн. сўм маблағ сарфланди. Аввалроқ, "Ташаббусли бюджет"да ғолиб бўлган лойиҳага биноан ҳам 3 минг метр узунликлаги ички йўлларимизга асфальт ётқизилганди. Сирасини айтганда, ҳудудимизда инфратузилма билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ижобий ечим топмоқда, - дейди маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Авазбек Имомов.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.