Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Шу кунга қадар 34 та трансформатор пункти ва 82 км узунликдаги тармоқлар мукаммал таъмирланди
2023-06-10 17:25:42 187
Бағдод туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан режа-дастурга асосан ҳудудларда электр тармоқларини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари давом этаётир.
Корхона раҳбари Давлатжон Собировга кўра, ушбу мавсумда 66 та транформатор пункти ва 171,1 км. узунликдаги тармоқни мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлса, ишни тўғри ташкил қилиб, куч ва воситалардан ўз ўрнида фойдаланилгани натижасида бугунга қадар 34 та трансформатор ва 82 км. узунликдаги ҳаво узатиш линиялари мукаммал таъмирланди.
Шунингдек, тармоқларни дарахт шоҳларидан тозалаш ишлари ҳам жадаллик билан олиб бориляпти.
Туманда амалга оширилаётган энергетика тизимидаги ижобий ишлар туфайли аҳоли сифатли электр таъминотидан баҳраманд бўлмоқда. Соҳа ходимлари томонидан аниқ режалар асосида амалга оширилаётган ишлар натижасида электр энергияси таъминоти яхшиланиб бормоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.