Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 130 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодлик зиёратчилар Ҳаж сафарига кузатилди. Улар ҳар йилгидан кўп - 70 нафар

×

 2023-06-10 17:27:15    148

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманидан 70 нафар зиёратчи (24 нафари - аёллар) муборак Ҳаж сафарига жўнаб кетди. Бугун тушда "Зайд ибн Собит" жоме масжидида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида зиёратчиларни муборак сафарга кузатиш маросими бўлиб ўтди. Зиёратчилар учун файзли дастурхон тузалиб, иззат-икром кўрсатилди.

Ер юзининг барча қитъаларидаги мусулмонлар шу муқаддас ойда Ҳаж зиёратига бориб, Ислом динидаги бешинчи аркон амалларини адо этишади. Дарҳақиқат, муборак сафарга бориш, табаррук Каъбатуллоҳни тавоф қилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг нияти, орзусидир.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар туфайли бугун минглаб ватандошларимиз ўз фарзларини эмин-эркин бажариш бахтига эришмоқда. Бу борада уларга давлатимиз томонидан жуда катта амалий ёрдам кўрсатилмоқда, қулай шароит яратиб берилмокда.

Ҳаяжонли дамларда Яратганнинг байти сари йўл олаётган ҳамюртларимиз муборак Ҳаж амалларини бажариб, эсон-омон  юртимизга қайтишларини сўраб, хайрли дуолар қилинди.

Сафар олдидан зиёратчиларга Ҳаж давомида бажариладиган амаллар, риоя этиш зарур бўлган қоидалар яна бир бор тушунтирилди. Зиёратчилар махсус автобусларда Фарғона халқаро аэропортига жўнаб кетишди.

Қайд этиш жоизки, зиёратчиларга сафар давомида Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар хизмат кўрсатиб, тажрибали ишчи гуруҳ ва малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.