Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Хитойнинг ички йўллари текис-равон бўлди
2023-06-13 17:15:46 191
"Ташаббусли бюджет" асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.
Бағдод туманида мазкур лойиҳа ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётир.
"Ташаббусли бюджет"нинг жорий йилги биринчи мавсумида ғолиб деб топилган таклиф асосида “Хитой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички хўжалик йўлларининг 3,5 км қисмини асфальтлаш якунланди. Бунинг учун бюджетдан 1,2 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.
Таъкидлаш керакки, туманда ички йўллар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалий ишлар қизғин давом этмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.