Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдод тумани ҳокимлигининг расмий билдириши
2023-06-20 19:10:41 198
Ижтимоий тармоқларда, “Бағдоддаги боғчада болалар “тош даври”даги қўрқинчли ҳожатхонадан фойдаланишади” сарлавҳаси билан эълон қилинган мақола юзасидан Бағдод тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:
Туманнинг “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси 1984 йилда қурилган бўлиб, ҳозирда мазкур мослаштирилган бинода тарбияланувчилар сони 151 нафарни ташкил қилади.
2018 йилда бинони жорий таъмирлаш учун 20 млн. сўм маблағ ажратилиб, том қисми янгиланган. 2020 йилда эса эшик ва ромларини янгилаш, бинонинг фасад қисмини таъмирлаш учун 50 млн. сўм, иситиш тизими ва 2 та қозон ўрнатиш, 1 та қозонхона биносини қуриш учун 40 млн. сўм маблағ сарфланган.
2022 йил 23 декабрдаги 9-сонли шартномага асосан, яна 103.8 млн. сўм маблағ ажратилиб, ошхона, ёзги айвонча, директор ва ҳамшира хонаси қурилиб, фойдаланишга топширилган. Бундан ташқари, янги ҳожатхона биносининг фундаментлари қуйилиб, ташлама ҳовузи қуриб битказилган.
Шунингдек, 2023 йилда ушбу муассасада жорий таъмирлаш ишларини давом эттириш учун, жумладан, 5 “очко”ли ҳожатхона биноси қуриш, 40 п/м чегара деворини таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 115 млн. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. Ҳозирда жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тендер танловини ўтказишга зарур бўлган ҳужжатлар тайёрланмоқда.
Мақолада, “вилоят ва туман мутасаддилари мазкур даргоҳга узоқ йиллардан бери қадам босмагани аниқ”, мазмунидаги иддао мутлақо асоссиз. Зотан, туман ҳокими Ю.Хусаинов, 3-сектор раҳбари Ф.Хайитов ва бошқа масъуллар боғчадаги айни вазият билан манзилли тарзда танишганлар ҳамда мавжуд муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган.