Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда спортча юриш марафони ўтказилди
2023-06-23 19:59:55 192
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги "Юриш, югуриш, минифутбол, бадминтон, стритбол ва "workout" спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ҳамда 2022 йил 7 мартдаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида спортча юриш марафони ўтказилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги ташаббуси ҳамда ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкилланган мазкур оммавий спорт тадбирида аҳолининг барча қатлам вакиллари, жумладан фаол хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этди.
200 нафардан зиёд ҳаваскорни жамлаган марафон якунида туман оила ва хотин-қизлар бўлими, маҳалла фаоллари, спорт мактаби ва Саломатлик маркази ходимлари учун бадантарбия машғулотлари ҳам ўтказилди.
Tуман ҳокими ўринбосари Тўлқиной Тожиева соғлом турмуш тарафдори бўлган инсонларга бугунги тадбирларида фаол иштироки учун миннатдорлик билдирар экан, спортнинг жамият тараққиётида тутган ўрни, оилаларда соғлом ижтимоий муҳитни қарор топтиришдаги аҳамияти беқиёслигини урғулади.
Тадбир якунида, Саломатлик маркази ходимлари томонидан иштирокчиларга тўғри ва соғлом овқатланиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш юзасидан тушунча ва тавсиялар берилди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.