Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдод туманида сўнги 5 ой давомида маҳаллалардаги қирқдан зиёд трансформатор мукаммал таъмирланди
2023-06-24 17:53:22 197
Бағдод туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ҳудудларда Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси тасдиқлаган режа-дастурга асосан паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг февраль ойидан буён бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида жойлашган қуввати турли русумдаги 40 дан зиёд трансформатор пункти ва улардан чиқувчи 0.4 кВ электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилди. Бунда, трансформатор пунктларини бўяш, монтаж қилиш, носоз электр қурилмаларини янгилаш ишлари бажарилди.
Ҳудудларда электр таъминотини яхшилаш, электр қурилмалари ва электр узатиш тармоқларини таъмирлаш ишлари босқичма-босқич давом этмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.