Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бағдодда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг орзу-истаклари амалга ошди
2023-07-03 16:32:52 240
Бағдод туманида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 29 нафар боланинг кўп йиллик орзу-истаклари амалга ошди. Бунинг учун “Меҳр дафтари” жамғармасидан 242 млн. сўм маблағ йўналтирилди.
Эътиборга муҳтож инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Бағдод тумани ҳокимлиги томонидан меҳр ва эътиборга муҳтож болаларга кўрсатилган навбатдаги ёрдам мажмуи инсонпарвар сиёсатнинг амалий ифодаси бўлди.
Етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга ҳамда жамиятга ижтимоий мослашувида яқиндан кўмаклашиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Бағдод тумани ҳокимининг 2022 йил 17 сентябрь кунги 197-11-152-Q/22-сонли қарорига қабул қилинган.
Шунга мувофиқ туманда ўтказилган манзилли ўрганишлар таҳлилига асосан “Меҳр дафтари”га киритилган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болаларнинг муаммо (эҳтиёж ва қизиқиш)лари ўрганилиб, тегишли жамғармадан зарур маблағ ажратилди ҳамда ноутбук, принтер, телевизор, шкаф, ётоқхона жиҳози, мотокультиватор, дурадгорлик дастгоҳи, велосипед, ҳалинчак ва бошқа керакли жиҳозлар харид қилинди.
Куни кеча мазкур жиҳозларни ўз эгаларига топшириш маросими ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов ҳам қатнашиб, меҳр-эътиборга муштоқ болалар ҳамда уларнинг васийлари билан самимий суҳбатлашди. Бу каби мурувват тадбирлари узвий давом этишини билдирди, туман ҳокими.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.