Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 88 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жорий йилда Бағдодда 110,2 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилади

×

 2023-07-05 15:40:07    160

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилда Бағдод туманида барча давлат дастурлари асосида 87 та ижтимоий ва инфратузилма объектида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган бўлиб, бунинг учун жами 110 млрд. 234 млн. сўм маблағ йўналтирилган. 

Ҳозирга қадар 27 объектда 60 млрд. 790 млн. сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди. 

Жумладан, 

????31- ҳамда 38-умумий ўрта таълим мактабларини реконструкция қилиш учун ажратилган жами маблағ - 11 млрд. 320 млн. сўм; 
????"Бағдод-Риштон" кўтарма насос станциясини реконструкция қилиш учун - 5 млрд. 317,5 млн. сўм; 
????Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, 39 та объектда белгиланган ишларни бажариш учун жами 39 млрд. 808 млн. сўм; 
????"Ташаббусли бюджет"нинг илк мавсуми натижаларига кўра, ғолиб топилган 31 та лойиҳани амалга ошириш учун - 36 млрд. 775 млн. сўм;
????"Менинг йўлим" лойиҳаси доирасида 3 та маҳаллада ички йўлларни асфальтлаш учун - 2 млрд. 940 млн. сўм;
????Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 435-сонли қарорига асосан, "Қоровултепа" ва "Конизар" маҳалла фуқаролар йиғини инфратузилмасини ривожлантириш учун - 4 млрд. сўм; 
????Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 670-сонли қарорига асосан, 10 та объектни таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун - 4 млрд. 513 млн. сўм; 
????Ўзбекистон Республикаси Президентининг 106-сонли фармонига асосан, Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактаб интернатини ташкил этиш учун - 8,5 млрд. сўм. 

Таъкидлаш лозимки, мазкур объектларнинг аксарида белгиланган ишлар тўлиқ якунланган бўлса, қолган объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.