Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 92 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бугун Шўроқер ёшлари марғилонлик тенгқурларига қарши майдонга тушадилар

×

 2023-07-05 15:41:28    157

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Шўроқер” маҳалла фуқаролар йиғини ёшларидан иборат футбол жамоаси бугун Марғилон шаҳри жамоасига қарши яшил майдонда туп сурадилар. Бу ҳақда маҳалладаги ёшлар етакчиси Илҳомжон Мамажонов хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақасининг вилоят босқичи доирасида ўтказилиши белгиланган мазкур учрашув Фар0она шаҳридаги “Тўқимачи” ўйингоҳида, соат 17:00 да бошланади (мўлжал: Фарғона шаҳри марказидан Абдулла Қодирий мавзесига томон кетиш йўли, болалар боғи рўпараси).

Эслатиб ўтамиз, “Шўроқер” маҳалласи ёшлари мусобақанинг туман босқичида кетма-кет иккинчи бор ғолибликни қўлга киритиб, навбатдаги босқичда қатнашиш имконига эга бўлишган.

Шунингдек, туманимизнинг мини футбол жамоаси – “Ирғоли” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари куни кеча Қувасой шаҳри жамоаси билан илк учрашувни ўтказдилар ва мазкур ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.