Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Ташаббусли бюджет" самараси: Самарқанддаги ички йўлларнинг 3 километрлик қисми асфальтлашга тайёрланмоқда
2023-07-05 15:42:51 225
Бағдод туманининг "Самарқанд" маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги Истиқбол, Чароғон, Барҳаёт ва Беквачча кўчаларидан ўтувчи ички хўжалик йўлларига шағал ётқизилиб, асфальтлашга тайёр ҳолга келтирилмоқда.
Ҳудуд аҳолисининг бирдам ва ҳамжиҳатлиги "Ташаббусли бюджет"нинг жорий йилги илк мавсумида жами 3 минг метр узунликдаги ички йўлларни асфальтлаш лойиҳасининг ғолиб сифатида эътироф этилишига асос бўлди. Айни кунда ушбу манзилда шағал ётқизиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
- Истиқбол кўчасида иморат тиклаб, оилам билан яшай бошлаганимизга 32 йил бўлди, - дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Исмоилжон Зиятов. - Ўшандан бери асфальт нималигини билмай ўтди бу йўллар. Боғчага, мактабга қатнайдиган фарзандларимизга ичим ачиб кетар эди. Тўғриси, топганимизнинг ярмини улар учун ҳар мавсумда янги оёқ кийимлари сотиб олишга сарфлардик. Мана, ҳар нарсанинг вақти-соати бўлганидек, бизнинг кўчалар ҳам асфальтланишига оз қолди. Жудаям хурсандмиз бундан.
Маҳалла раиси Маъруфжон Юсуповга кўра, жорий йилда маҳаллада инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш ва шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунончи, яқинда маҳалла таркибидаги Ибрат кўчасининг 1 километр узунликдаги ички йўлларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, асфальт ётқизилган эди.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.