Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 95 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман прокурор ташаббуси билан фуқароларга буғдой, сомон ва такрорий экин учун ер берилмоқда

×

 2023-07-05 15:44:16    167

PDF yuklash
Chop etish


“Инсон қадри учун” тамойили асосида одамларни рози қилиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.

Бағдод тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Акмалжон Ҳасанов ташаббуси билан, сектор ҳудудидаги “Мурувват” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 57 нафар фуқарога 100 килограммдан буғдой тарқатилди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган фуқаролар, шунингдек, “Ёшлар баланси” асосида ижтимоий ҳолати, қизиқиши ва муаммолари бўйича “қизил” тоифага киритилган ёшлар ўзларига кўрсатилган бундай эътибордан мамнун бўлдилар. 

Юртимизда ҳамиша ўзаро меҳр-оқибат, саховат, азалий қадриятларимизни эъзозлаш каби халқимизга хос эзгу фазилатлар улуғланиб келинган. Эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ёши улуғ инсонларга ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилган. Бугунги кунда ҳам бу каби эзгу ишлар давом этмоқда.

Хусусан, саховатли фермерларимиз томонидан ҳудудлардаги эҳтиёжманд инсонлар ҳамда хўжалик аъзоларига буғдой, сомон ва такрорий экин экиш учун ғалладан бўшаган ерлар ажратиб берилмоқда. 

Фермер хўжаликлари томонидан мазкур ер майдонлари сомондан тозаланиб, экин экишга тайёр ҳолга келтирилди. Ажратилган ер майдонларидан унумли фойдаланиш бўйича фуқароларга тавсиялар берилди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.