Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Намунада электр таъминоти яхшиланади
2023-07-06 18:25:41 234
Бағдод туманида мазкур лойиҳа ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Жумладан, махсус Кенгашнинг жорий йил 15 июндаги қарорига мувофиқ, туманнинг "Намуна" маҳалла фуқаролар йиғинида электр таъминоти билан боғлиқ кўп йиллик муаммоларни бартараф этишга киришилди.
- Қарорга асосан, маҳалла ҳудудига 2 дона трансформатор пунктини ўрнатиш ҳамда 2 км узунликда 0.4-10 кВ ли электр узатиш тармоғини барпо этиш режалаштирилган, - дейди туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Давлатжон Собиров. - Шунга кўра, бугун янги электр узатиш тармоғини қуриш учун мўлжалланган 24 дона темир-бетон таянчлар кеча "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамиятидан келтирилди ва бугундан уларни ўрнатиш ишлари бошланди.
Режадаги ишлар тўлиқ якунлангач, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришдаги муаммолар батамом барҳам топади.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.