Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қоровултепадаги муаммо сектор раҳбарининг аралашуви билан ижобий ҳал этилди

×

 2023-07-06 18:26:59    223

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 435-сонли қарорига асосан, "Қоровултепа" маҳалла фуқаролар йиғини инфратузилмасини ривожлантириш учун зарур маблағ ажратилиб, ҳудуддаги ички йўлларнинг 3 километрлик қисми асфальтланди. Аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида эса 2 та янги трансформатор ўрнатилиб, 1 километрдан ортиқ масофада янги тармоқ тортилди.

Шунингдек, ушбу қарорда, мавжуд ичимлик сув қудуғига минора, трансформатор пункти ўрнатиш ҳамда 500 метр узунликда янги тармоқ тортиш белгиланган эди. 

Ўтган вақт давомида режадаги ишлар тўлиқ бажарилди, аммо электр таъминоти билан боғлиқ муаммо сабабли аҳолига ичимлик сув етказиб берилиши пайсалга солиниб келаётган эди. 

- 1-сектор раҳбари - туманимиз ҳокими Юсуфжон Хусаинов бундан хабар топгач, кеча тегишли масъуллар билан келиб, муаммога ижобий ечим топишга эришди, - дейди МФЙ раиси Маҳмудхон Азамов. - Натижада, 200 та хонадонга илк марта обиҳаёт кириб борди. Фуқароларимиз бундан жуда миннатдор бўлишмоқда.

Маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Муяссархон опа Абдуллаеванинг айтишича, хонадонига ичимлик сув тармоғининг тортилиши унинг учун 30 йиллик орзу бўлган. Бунгача бир чақирим масофадан челаклаб сув ташиган Муяссархон опа қийинчиликлар ортда қолганидан хурсанд. 

Маҳаллада аҳоли томорқаларини суғоришда ҳам айрим муаммолар мавжуд. Раиснинг айтишича, сектор раҳбарининг ёрдами билан, тез орада бу масала ҳам ижобий ҳал этилади. 

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.