Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 95 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бағдодда янги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади

×

 2023-07-08 11:12:14    161

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманида 120 ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади. "Дўстлик рамзи" номини олган янги муассасанинг фойдаланишга топширилиши "Мурувват" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун айни муддао бўлди. 

Таъкидлаш ўринлики, мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Бағдод туманида ҳам мактабгача таълим масканларини кўпайтириш учун оилавий, нодавлат ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчалар ташкил этилмоқда. Натижада туманда мактабгача таълим ташкилотлари сони ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси йилдан йилга ортиб бормоқда.

Тадбиркор Ойбекжон Ғиёсов замонавий масканни ташкил этиш учун ўз маблағлари ҳисобидан 2,7 млрд. сўм сарфлади. 

Муассасада кичкинтойларнинг сифатли бошланғич таълим олишлари учун зарур шароитлар яратилган. Жумладан, тарбияланувчиларга инглиз, корейс ва рус тиллари ўргатилади. Шунингдек, ота-оналар боғчадаги фарзандларининг нима билан машғул эканини масофадан туриб кузатишлари мумкин.

- Болалар кун давомида 5 маҳал соғлом ва хавфсиз овқатланишади, дейди тадбиркор О.Ғиёсов. - Бундан ташқари, тарбияланувчилар нутқидаги нуқсонларни тузатиш учун логопед хизматини, соғлом ривожланишлари учун эса бассейн ва махсус массаж курсларини ҳам жорий қилдик. Яна бир муҳим жиҳати, болаларни муассасага олиб келиш ва машғулотлар охирида уларни ўз оиласи бағрига эсон-омон етказиб қўйиш мақсадида алоҳида транспорт воситаси жалб қилинган.

Тадбиркорга кўра, янги боғча фойдаланишга топширилиши ҳисобига 10 та иш ўрни яратилиб, зарур мутахассисларнинг доимий бандлиги таъминланди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.