Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси 12 июлга белгиланди

 2023-07-10 18:52:29    217

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг навбатдаги LVII (эллик еттинчи) сессияси жорий йилнинг 12 июль кунига белгиланди.

Сессияда:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг намунавий регламентига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида;

Бағдод тумани сектор раҳбарларининг жорий йил 2-чорагига мўлжалланган “йўл харитаси” бўйича секторлар ҳудудларида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари;

2023 йилнинг 6 ойи давомида одил судлов фаолиятини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Жиноят ишлари бўйича Бағдод тумани суди раисининг ахбороти;

Риштон туманлараро иқтисодий суди раисининг 2023 йил 6 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасида қилинган ишлари юзасидан ахбороти;

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди раисининг 2023 йил 6 ойи давомида туманлараро суд томонидан одил судловни амалга ошириш борасидаги ишлар юзасидан ахбороти;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бағдод тумани Халқ қабулхонаси мудирининг 2023 йил 2-чораги давомида туманда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти;

Бағдод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг 2023 йил 2-чорак якуни бўйича “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари” доирасида ажратилган кредитларни мақсадли йўналтириш доирасида амалга оширилган ишлар ва аниқланган камчиликлар юзасидан ҳисоботи;

Бағдод тумани адлия бўлими бошлиғининг 2023 йил 6 ойи давомида туманда давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда ҳудудий тарғибот ва маърифат бўйича олиб борилган ишлар ҳолати юзасидан ахбороти;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича туманда олиб борилган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи;

Бағдод тумани маҳаллий бюджетининг 2023 йил 1-яримйиллик ижроси ҳамда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар бўйича туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг ҳисоботи;

Бағдод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг туманда соғлиқни сақлаш, хусусан, тез тиббий ёрдам, кафолатланган бепул тиббий ёрдамнинг кўрсатилиши юзасидан жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи;

Бағдод тумани “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағлар ажратиш тўғрисида ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинади.

12 июль куни, соат 14:30 да, туман ҳокимлиги катта мажлислар залида иш бошловчи сессияга маҳаллий кенгаш депутатлари билан бирга сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.