Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қандай оилалар “Темир дафтар”га киритилади?
2023-07-12 17:01:59 200
“Темир дафтар”га қуйидаги тоифадаги оилалар киритилади:
✅ кам таъминланган оила деб эътироф этилган оилалар;
✅ ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар;
✅ кам таъминланган якка-ёлғизлар ва кексалар;✅ боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар;
✅ кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзандли моддий кўмакка муҳтож оилалар;
✅ меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилалар;
✅ тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар (сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган ва ногиронлик гуруҳи белгиланмаган аъзолари мавжуд етарли даромад манбаига эга бўлмаган оилалар);
✅ нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар.