Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Боғишамолда ичимлик сув муаммоси ҳал этилмоқда
2023-07-13 12:00:05 197
Бағдод туманининг "Боғишамол" маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ҳозига қадар 1 км. масофада тармоқ ётқизишга мўлжалланган чуқурлар қазилиб, 4 минг метр узунликда полиэтилен қувурлар келтирилди.
Мазкур ҳудудда узоқ йиллардан бери ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар аҳолини қийнаб келаётган эди. Туман ҳокимининг сайёр қабулларида фуқаролар томонидан ҳар сафар шу масала кўтариларди. Мана, энди Боғишамолда ҳам обиҳаёт муаммоси ечим топадиган бўлди. Режадаги ишлар тўлиқ якунлангач эса, маҳалладаги юзлаб хонадон сифатли ичимлик суви билан таъминланади.
Таъкидлаш лозим, туманда қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминоти, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.