Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Юқори Мирзаободда электр таъминотини яхшилаш чоралари кўрилмоқда

×

 2023-07-14 18:13:57    189

PDF yuklash
Chop etish


Бағдод туманининг “Юқори Мирзаобод” маҳалла фуқаролар йиғинида лойиҳа асосида паст кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ҳамда модернизация қилиш ишлари бошланди.

Мазкур ҳудудда истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлашдаги кўп йиллик муаммолар аҳолининг доимий эътирозларига сабаб бўлаётган эди.

- Ана шу муаммоларни бартараф этиш мақсадида, 2 та янги трансформатор ва 2 км масофада тармоқ тортиш режалаштирилган, - дейди туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Давлатжон Собиров. - Бугун ҳудудга келтирилган 24 та янги темир-бетон таянчларни ўрнатиш ишлари бошланди. Шу билан бирга мавжуд трансформаторларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳам назарда тутилган.

Айни вақтда янги темир-бетон таянчларини ўрнатиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Лойиҳага кўра, маҳаллада 300 дан зиёд хонадонла электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар батамом ҳал этилади.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.