Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янгиободнинг 7 та кўчаси текис ва равон бўлди

×

 2023-07-21 15:59:42    190

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Бағдод туманининг барча қишлоғ-у маҳалласида қурилиш-ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари жадал амалга оширилмоқда.

Ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган дастурлар ижроси, ислоҳотлар самараси, тумандаги қишлоқ ва маҳаллалар ободлиги, ҳамюртларимиз ҳаётида ўз ифодасини топаётир.

“Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини аҳли ҳам жорий йилнинг март-апрел ойларида ўтказилган “Очиқ бюджет” дастурида иштирок этиб, ғолиб бўлганлардан: маҳалла ички йўлларини таъмирлаш юзасидан илгари сурилган таклиф учун 2 мингтадан ортиқ овоз жамғарилган.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун бюджетдан 1 млрд. 200 млн. сўм маблағ йўналтирилиши эвазига ҳудуднинг 3 минг 100 метрга яқин ички йўллари таъмирланиб, асфальтланди. Лойиҳа ташаббускорларидан бири Шерали Зияевнинг айтишича, Гилосзор, Мураббийлар-1, Мураббийлар-2, Юқори, Узунбоғ, Тинчлик ва Дўстлик кўчалари текис ва равон кўриниш олди. 

Бюджет жараёнидаги ўз ташаббуслари орқали маҳаллага ўзгача шукуҳ бағишлаган равон йўллар, кўркам қиёфадан бугун янгиободликлар мамнун. Ҳудуд аҳли “Ташаббусли бюджет”нинг навбатдаги босқичида ҳам фаол иштирок этиб, маҳалланинг файзи ва ободлиги учун муносиб ҳисса қўшишни астойдил мақсад қилишган.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.