Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Экспортёрдан тадбиркоргача": Бағдодда ушбу тамойил асосида экспорт ҳажсини оширишга эътибор қаратилмоқда
2023-07-22 17:07:17 197
Бағдод туманида жорий йилнинг январь-июнь ойлари якунига кўра, жами 9 920,8 минг АҚШ доллари қийматига тенг бўлган маҳсулотлар экспортга чиқарилди. Бу ҳақда туман ҳокими ўринбосари Шерхон Камолдинов маълум қилди.
Таъкидланишича, экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг 797,8 минг АҚШ долларига тенг бўлган қисми қишлоқ хўжалиги, 9 123,1 минг АҚШ долларлик қисми эса саноат маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келган.
- Ҳозирда "Экспортёрдан тадбиркоргача" тамойили асосида экспорт ҳажмини янада ошириш, янги халқаро бозорлар ва ҳамкорлар топишга алоҳида аҳамият қаратганмиз. Вилоят ҳокими ўринбосари Иқболжон Эргашевнинг яқинда туманимизга қилган ташрифи чоғида мазкур йўналиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, ташриф чоғида "Дилмурод Абдулқосим" МЧЖ ва "LUCHSHIE VENIKUS" МЧЖ корхоналарида экспортбоп маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши жараёнлари билан танишилди. Экспортёрларнинг муаммо ва таклифлари ҳамда уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди, - дейди Ш.Камолдинов.
Маълумот учун: "Дилмурод Абдулқосим" МЧЖ томонидан биринчи яримйилликда 275,0 минг АҚШ доллари, "LUCHSHIE VENIKUS" МЧЖ корхонаси томонидан эса 121,0 минг АҚШ доллари қийматида супурги маҳсулотлари Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикасига экспорт қилинган.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.