Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Атроф-муҳит ободлиги кундалик юмушимиз бўлсин!

×

 2023-07-24 16:20:01    194

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда туманимизнинг кўпгина ҳудудларида ободонлаштириш ишлари қизғин тусга кирган.
Айниқса, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан аҳоли иштирокидаги оммавий ҳашарлар уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Қабристон ва зиёратгоҳлар, маҳалла гузарлари ва кўчаларда қурилиш ва ободонлаштириш ишларида жамоатчилик ҳам фаол қатнашаётир.

Бироқ, айрим ҳудудларда маҳалла бошқаруви ходимлари, фуқаролар ҳамда хусусий мулк эгаларининг бефарқлиги оқибатида кўча ва ариқларда, маҳалла гузарларида кўнгилни хира қилувчи ҳолатлар учраб турибди. 

Бугун туман ҳокими Юсуфжон Хусаинов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ва тегишли корхона-ташкилотлар вакиллари “Қўқон-Фарғона” автомобиль йўлининг “Бекобод”, “Саидобод”, “Муқимий” ва “Қирқволида” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидан ўтувчи қисмида пиёда юриб, атроф-муҳитнинг айни ҳолати билан танишдилар. Тадбиркорлар ва хусусий мулк эгалари билан бирма-бир суҳбатлашилиб, ободонлаштириш ишларига барча бирдек масъул экани таъкидланди. 

Унутмайлик! Хонадон ва маҳалламиз, юртимиз ободлиги, аввало, кўнгиллардан бошланади. Пок ният ва ҳалол меҳнат билан ўзимиз яшаётган масканнинг ободлигига ҳисса қўшмоғимиз бениҳоя савобли иш. Қолаверса, она табиатни асраш, фарзандларимиз учун тоза экологик муҳит яратиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.