Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ободонлаштириш ойлиги” тадбирларини туманда юқори савияда ташкил этиш, кенг жамоатчилик ёрдамида хонадон ва кўчаларимизни обод ва кўркам қилиш каби хайрли ишларда фаоллик кўрсатиш бўйича Бағдод тумани “Нуроний” жамғармаси, Нуронийлар жамоатчилик Кенгашин
2023-07-26 16:11:14 214
Азиз юртдошлар! Нуроний отахон ва онахонлар! Қадрли ёшлар!
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар юртдошларимизнинг жонажон Ватанимиз келажагига бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда. Юртимиз ободонлиги, кўчаларимиз кўрки, хонадонларимиз файзини ошириш, бу ишларда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 30 июлидан 30 августигача “Ободонлаштириш ойлиги” тадбирлари ташкил этилмоқда.
Озодалик ва сарамжон-саришталикни руҳан поклик, маънан етуклик, фикран янгиланишга интилиш, деб таърифлаш мумкин. Хусусан, сўнгги йилларда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурларининг ҳаётимизга кенг тадбиқ этилиши натижасида аҳоли яшаш масканларининг кўриниши буткул ўзгариб, одамларимиз турмуш тарзи яхшиланиб, оилаларда фаровонлик ортиб бормоқда.
Эрта саҳар туриб, кўча-ҳовлиларни супуриб-сидириш, ён-атрофга сув сепиш, турли гуллар экиш қайси хонадонга чирой бағишламайди, дейсиз. Бу борада хонадон соҳиб ва соҳибаларига маслаҳат бериш, ёшларга йўл-йўриқ кўрсатиш, яратувчанлик ғояларига ундаш, биз - маҳалла фаоллари, кўпни кўрган, нуроний оқсоқолларнинг энг муҳим вазифамиздир.
Унутмаслигимиз лозимки, ободлик бор жойда қут-барака, доимий ривожланиш ва келажакка ишонч бўлади.
Азиз отахон ва онахонлар!
Ўз маҳалладошларимизга намунавий хонадон, намунавий кўча қандай бўлиши кераклиги хақида имкон қадар кўпроқ ва кенгроқ маълумот берайлик! Бу йўлда, аввало, ўз хонадонларимизни обод қилиш борасида олиб борилаётган амалий ишларимиз, ибратли ташаббусларимиз, чинакам жонкуярлигимиз билан намуна бўлайлик!
Ҳурматли маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари! Ташкилот ва муассасалар раҳбарлари! Азиз фарзандларимиз!
Сизларнинг ҳар бирингиз Юртбошимизнинг алоҳида эътирофларига сазовор бўлгансизлар. Бағдодимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишигига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасизлар.Ишонамизки, “Ободонлаштириш ойлиги” давомида Сизлар ўз раҳбарлик салоҳиятларингизни кўрсатиб маҳалла ва кўчаларимизда, ташкилот, муассаса ва корхоналар ҳудудларида ободонлаштириш тадбирларига бош бўласизлар. Чунки қаерда тинчлик-омонлик, сарамжон-саришталик, озодалик бўлса, Аллоҳ шу ерга ўз нурини сочиб, барча ишларнинг баракасини беради.
Азиз ҳамюртлар!
Ушбу ойлик мобайнида ва ҳар доим ҳам хайрли ва савобли ишларимизнинг давомийлиги фарзандларимиз тарбияси ва маънавий дунёқарашининг шаклланишида, халқимиз орасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик туйғулари мустаҳкамланишига пойдевор бўлиб хизмат қилсин!Барчамиз ободлик ва поклик ишларида фаол бўлайлик!
Бағдод тумани “Нуроний” жамғармаси, Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши.